Президент Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, кўп йиллик самарали меҳнати билан ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёллар орден ва медаллар билан мукофотланди. 

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан 

Арзиева Мархабо Имамназаровна - «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг навли прокат цехи металл сараловчиси, Тошкент вилояти 

Атабаева Оматхон Каримжановна - Андижон шаҳридаги «Сиёвуш голд транс» масъулияти чекланган жамияти ҳайдовчиси, Андижон вилояти 

Ахмедова Зулфия Рахмоновна - «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг «Навоий машинасозлик заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси темирчилик-пресслаш цехи машинисти, Навоий вилояти 

Ахмедшина Фания Авзаловна - Жиззах давлат педагогика университетининг умумий тарих кафедраси профессори, Жиззах вилояти 

Бегматова Азза - Ўзбекистон давлат драма театри етакчи саҳна устаси 

Қобилова Мавлуда Умрзоқовна - Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг бўлим етакчи муҳандис-технологи, Қашқадарё вилояти 

Мазахидова Надира Ташпулатовна - Қўқон шаҳридаги «Қўқон ёр-ёри» ашула ва рақс фольклор-этнографик ансамбли мусиқа раҳбари, Фарғона вилояти 

Маматкулова Айсара Бердикуловна - Сардоба туманидаги «Нурафшон дала сари» фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти 

Матякубова Мехрибан Кадамовна - «Ҳунарманд» уюшмасининг Хива шаҳар бўлими аъзоси, каштачи, Хоразм вилояти 

Нармурадова Махбуба Акрамовна - Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг фаррошлар бригадаси бошлиғи, Самарқанд вилояти 

Ражабова Марҳабо Мухаммадиевна - Қоракўл туманидаги «Хосиятли Қоракўл нури» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Бухоро вилояти 

Расулова Муқаддам Мансуржоновна - Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази директори 

Саидмуродова Максуда - Мингбулоқ тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси, Наманган вилояти 

Хаитова Айжомал Назировна - Олтинсой туманидаги «Туяқуш тиллолари» оилавий корхонаси раҳбари, Сурхондарё вилояти 

Хожаметова Замира Жумабаевна - Қўнғирот туманидаги «Kungrad agro-solodko system» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси 

«Дўстлик» ордени билан 

Айтбагамбетова Айбатша Бекбердиовна - Гулистон шаҳридаги «Дўстлик» маданият маркази хореографи, Сирдарё вилояти 

Алимова Арзихан Абдиллаевна - «Ҳунарманд» уюшмасининг Жиззах вилояти бошқармаси аъзоси, қуроқчи 

Аталикова Евгения Владимировна - Қувасой шаҳридаги «Қувасойцемент» акциядорлик жамиятининг хомашёни қайта ишлаш участкаси кран машинисти, Фарғона вилояти 

Байрамова Наталья Шамуратовна - Тупроққалъа туманидаги «Матёқуб Қодир» чорвачилик фермер хўжалиги технологи, Хоразм вилояти 

Васильева Татьяна Александровна - «Ўзаэронавигация маркази» давлат унитар корхонасининг Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш автоматлаштирилган тизими Тошкент маркази ҳудудий бўлинмаси диспетчери 

Джуракулова Саодат Эшқобиловна - Бойсун тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Сурхондарё вилояти 

Исмаилова Гавхар Абдуманановна - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Мис эритиш заводи мисни электролизлаш цехи кран машинисти, Тошкент вилояти 

Каипова Гулистан Сарсенбаевна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиали жонлантириш бўлими шифокори, Қорақалпоғистон Республикаси 

Каюмова Махфуза Абдинабиевна - Пахтачи туманидаги «Пахтачи агро ҳамкор томорқа хизмати» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Самарқанд вилояти 

Лян Екатерина - Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг иссиқхонада сабзавот, полиз экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси мудири 

Насридинова Шохида Тауфиковна - Мирзо Улуғбек туманидаги «Milk Foods Trade» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Тошкент шаҳри 

Нестерович Людвига Петровна - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ҳайкалтарош 

Рискулова Айногул Жунусовна - Марҳамат туманидаги «Марҳамат 112-қурилиш» масъулияти чекланган жамияти пардозчиси, Андижон вилояти 

Салимова Манзура Алимовна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси 

Сариева Нурбиби Баймахановна - Конимех туманидаги «Қоракўл Учтепа сур» масъулияти чекланган жамияти чўпони, Навоий вилояти 

Халбаева Дилрабо Джурабековна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси 

Чўлиева Зийнат Бобоевна - «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг Бухоро филиали ахборот хавфсизлиги ва маълумотлар узатиш тармоқларини бошқариш бўлими муҳандиси, Бухоро вилояти 

Эргашева Танзила Низамовна - Наманган шаҳридаги «Art Soft Tex» масъулияти чекланган жамияти тикувчиси, Наманган вилояти 

Юлдашева Мавлуда Меликовна - Шаҳрисабз шаҳридаги «Ипак йўли» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Қашқадарё вилояти 

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан 

Дадабоева Манзурахон - Андижон туманидаги 10-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернати директори, Андижон вилояти 

Зоирова Азиза Ибрагимовна - Қарши давлат университетининг француз тили ва адабиёти кафедраси мудири, Қашқадарё вилояти 

Зохидова Мамурахон Насиллоевна - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг ўқув-методика ва ҳарбий-ватанпарварлик бўлими бошлиғи, ёзувчи 

Мирзаева Меҳринисо Латиповна - Ғиждувон туманидаги «Маржона Эъзоза» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари, Бухоро вилояти 

Эшмаматова Дилором Бахрамовна - Сергели туманидаги 6-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент шаҳри 

II даражали «Саломатлик» ордени билан 

Гадоева Дилфуза Мустафоевна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали оғир куйиш жароҳатлари бўлими катта ҳамшираси, Бухоро вилояти 

Холмуродова Замира Бахромовна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали неврология бўлими мудири, Жиззах вилояти 

Шавазова Муҳаббат Исматовна - Республика перинатал марказининг чақалоқлар анестезиология ва реанимация бўлими анестезиолог-реаниматологи 

Юлдашева Райхон Сайфидиновна - Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали кўз жарроҳи, Самарқанд вилояти 

«Соғлом турмуш» медали билан 

Мадалиева Феруза Махамадовна - «Тараққиёт» аҳолининг турмуш тарзини ривожлантиришга кўмаклашиш маркази раҳбари, Фарғона вилояти 

Мирзаева Елена Садуллаевна - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Foreign Languages» телеканали хорижий тиллардаги илмий-маърифий ва бадиий дастурлар муҳарририяти бош муҳаррири 

Эркаева Шоира Баҳрамовна - Қамаши туманидаги «Мироншоҳ ва Иброҳимжон» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қашқадарё вилояти 

«Содиқ хизматлари учун» медали билан 

Алеуова Гулистан Усербаевна - Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг халқаро-ҳуқуқий масалалар бўйича катта ёрдамчиси 

Ахатова Замира Рустамовна - Каттақўрғон шаҳар ички ишлар бўлимининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, Самарқанд вилояти 

Расулова Лола Анваровна - Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг «Хўжайли» чегара божхона пости катта инспектори 

Рахматова Гулзода Шоврукжоновна - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси 

«Келажак бунёдкори» медали билан 

Айтмуратова Сарбиназ Елмурат қизи - Нукус шаҳридаги Ёшлар технопаркининг инновацион лойиҳаларни жалб қилиш ва саралашни ташкил этиш бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси 

Давронова Шарифа Жамшеровна - Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси 

Маннопова Фотима Саид қизи - Тошкент шаҳридаги «Techno time academy» робототехника мактаби директори 

«Шуҳрат» медали билан 

Абдиева Муътабар Арслоновна - Сирдарё туманидаги «Reka-Med Farm» масъулияти чекланган жамиятининг инфузион эритмалар ишлаб чиқариш цехи йиғувчи-қадоқловчиси, Сирдарё вилояти  

Абдукадирова Саида Исламовна - «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамиятининг «Тошкент иссиқлик электр станцияси» филиали марказлаштирилган таъмирлаш цехи кран машинисти, Тошкент вилояти 

Азимова Гулмира Джахановна - Самарқанд вилояти транспорт бошқармасининг трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси трамвай ҳайдовчиси 

Артикова Дилноза Илхомбаевна - Ўзбекистон давлат филармониясининг Хоразм вилояти бўлинмаси раққосаси 

Вохидова Нилуфар Умаровна - «Ҳунарманд» уюшмасининг Чуст тумани бўлими аъзоси, дўппидўз, Наманган вилояти 

Даулетмуратова Зулхумар Махсетовна - Хўжайли туманидаги 2-оилавий болалар уйи директори, Қорақалпоғистон Республикаси 

Зиятова Махмуда Маматқуловна - Шароф Рашидов туманидаги «Махмуда Зарина Зарифа» масъулияти чекланган жамияти директори, Жиззах вилояти 

Исмадиярова Диларам Тулкуновна - Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлими мутахассиси, «Оқила аёллар» ҳаракати аъзоси 

Касимова Шахзодахон Рамизидиновна - Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг Фан ва инновациялар бошқармаси бош мутахассиси 

Касимова Шоира Сатволдиевна - Андижон вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, бош отинойиси 

Қахорова Ирода Иминжоновна - Уйчи туманидаги «Зиёкор» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Наманган вилояти 

Қиличева Ойша Тенглашевна - Нурота туманидаги «Мурувват» ногиронлар учун эркаклар интернат уйи хўжалик бекаси, Навоий вилояти 

Мехмонова Рўзихон Абдувалиевна - Балиқчи тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси ишчиси, Андижон вилояти 

Мустафаева Шахноза Байзаковна - Янгийўл шаҳридаги «Дугоналар» ногирон аёллар жамияти раиси, Тошкент вилояти 

Мухутова Лола Муҳаммадовна - Олот туманидаги «Олот каштадўзлари» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Бухоро вилояти 

Нуржанова Сабохат Шомуратовна - «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси экскурсоводи, Хоразм вилояти 

Самиева Гузал Мухитдиновна - Сариосиё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Сурхондарё вилояти 

Сулаймонова Гулчехра Тохир қизи - «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамиятининг кўприкли кран машинисти 

Усмонова Гулнора Хошимжоновна - Бағдод туманидаги «Гулнора Матқулобод бодомлари» ишлаб чиқариш кооперацияси раҳбари, Фарғона вилояти 

Файзуллаева Насиба Нуруллаевна - «Навоийазот» акциядорлик жамиятининг полипропилен қоп ишлаб чиқариш цехи оператори, Навоий вилояти 

Халиярова Хабиба Алексеевна - Ғузор туманидаги «Моҳигул Моҳларойим жилоси» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қашқадарё вилояти 

Ходжиболаева Раъно Одиловна - Фарғона шаҳридаги «Сурхтепа» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Фарғона вилояти 

Шерова Зулфия Махмудовна - Шўрчи туманидаги «Шўрчи Азиз агрофирма» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сурхондарё вилояти