Учрашувлар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, жумладан, бўлажак ўзаро ташрифлар ва эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида асосий эътибор меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, янги битимларни ишлаб чиқиш ва ташкилий механизмларни такомиллаштириш масалаларига қаратилди. Шунингдек, томонлар меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мутахассисларни тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.
Мазкур музокаралар меҳнат миграцияси соҳасида шериклик муносабатларини ривожлантириш ҳамда турли даражалардаги эришилган келишувларни амалга оширишда муҳим қадам бўлди.



