"Мамлакатимизда ўз фаолиятини якунлаётган Фаластиннинг Ўзбекистондаги элчиси Жавад Муҳаммад Авад жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. – Ўзбекистон-Фаластин муносабатларини мустаҳкамлаш ва халқларимиз ўртасидаги дўстликни чуқурлаштириш йўлидаги Элчинининг саъй-ҳаракатларига чин дилдан миннатдорлик билдирамиз". 

Қайд этилишича, Ўзбекистон БМТ резолюцияларига мувофиқ, "икки халқ учун – икки давлат" тамойилини амалга оширишнинг қатъий тарафдори.

"Элчи жанобларига келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз", деди Бахтиёр Саидов.