Янги ҳужжат:
- жабрланганларга кўрсатиладиган ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва психологик хизматлар тартибини белгилайди;
- хизматларнинг сифати, даврийлиги ва таркиби бўйича аниқ талабларни ўрнатади;
- жабрланганларни ҳимоя қилиш, хавфсизлик, тенг имконият ва махфийлик тамойилларига асосланади.
Реабилитация марказлари ёрдами:
- вақтинча бошпана;
- тиббий ва психологик ёрдам;
- ҳуқуқий кўмак ва ҳужжатларни тиклаш;
- ишга жойлашиш, таълим олишда ёрдам;
- касбга ўргатиш хизмати;
- болалар учун таълим ва парвариш имкониятлари.
Ҳар бир жабрланган аёл ва бола ўзини хавфсиз, ҳимояланган ва қўллаб-қувватланган ҳис этиши учун барча шароитлар яратилмоқда.



