“Йўловчиларнинг паспортлари сканерлари, уларнинг уй манзиллари ва телефон рақамлари, ижтимоий суғурта рақамлари, банк ҳисоб рақамлари ва яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар бутун дунё интернет тармоғига тарқатилган”, - деб ёзади газета. 

Манбага кўра, сўнгги икки йил ичида компания хизматидан фойдаланган камида 45 минг жанубий кореялик ва хорижлик йўловчи хакерлар қурбонига айланган.