«Мен воқеалар ривожини олдиндан башорат қилишни хоҳламайман, бироқ бу маълумотлар сайловолди кампанияси билан боғлиқ турли институтлардан олинган», — деган Ассанж. 

Унинг қайд этишича, материалларнинг айримлари анчагина қизиқарлидир, бошқалари эса, айни вақтда ошкор бўлган маълумотни бошқа томондан ёритади. 

Эслатиб ўтамиз, июль ойи ўрталарида Ҳиллари Клинтон Россия махсус хизматларини Демократик партия Миллий қўмитаси компьютерларини бузишда айблаган эди.