Маҳаллий ишчининг тасдиқлашича, арчаларнинг рангини “спрейли киши” ўзгартирган. У ўтган-кетганларга “кўчатларга ўғит ва витамин бераётганини айтган”.

“Спрейли эркак” барчанинг кўз олдида баллонлар бўшагунча кўчатларга нимадир сепган, сўнгра номаълум йўналишга қараб кетган. У ўз ишини тугатиб қўйиш-қўймаслиги номаълум.

Айрим манбаларнинг қўшимча қилишича, Бишкекдаги айрим уйларга деразаси билан қўшиб ранг берилган.

Эслатиб ўтамиз, 16 сентябрь куни Бишкекда МДҲ президентлари саммити бўлиб ўтади.