Умуман, 2016 йил январь-август ойларида 895 357 дона янги машина сотилган бўлиб, бу борада ҳам ўтган йилнинг саккиз ойига нисбатан 14,9 фоизга пасайиш кузатилган.

Жадвалда, Ўзбекистоннинг Uz-Daewoo қўшма корхонаси маҳсулотлари расман 2016 йил июлидан бошлаб Россия ҳудудида савдоларини тўхтатган, унинг ўрнига Ravon бренди остида автомобиллар етказиб берила бошланди. 

Ҳисоботга кўра, август ойида мазкур бренд остида ишлаб чиқарилган машиналардан атиги 237та сотилган. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиль моделларининг ҳеч бири Россия авто бозорида энг кўп сотилган 25та машина рўйхатига кира олмаган.