Ўтган галги учрашув каби икки дипломат бу сафар ҳам "Президент Уилсон" меҳмонхонасида тўхтаган.
РИА Новости хабарига кўра, музокараларнинг бош мавзуси — Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш. Томонлар террорчиларга қарши биргаликда кураш олиб бориш бўйича келишувга эриша олиш-олмаслиги куннинг долзарб мавзусига айланган.
Бундан ташқари, томонлар Украинадаги вазиятни муҳокама қилиши кутилмоқда.
Сергей Лавров Женевага келиши билан БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура билан учрашган.



