Манбага кўра, Ер юзида Интернетга кириш имкони бўлмаган кишилар дунёнинг 6 мамлакати - Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Покистон, Бангладеш ва Нигерия ҳиссасига (умумий ҳисобда дунёнинг 55 фоиз аҳолиси) тўғри келади.
Ҳисоботга кўра, 2016 йилнинг охирига бориб, 3,5 миллиард киши Интернетдан фойдаланади, бу дунё аҳолисининг 47 фоизини ташкил қилади.
Интернетга кириш имконига эга аҳолининг энг юқори кўрсаткичи Исландияда қайд этилган - бу ерда 98,2 фоиз киши Интернетдан фойдаланади.
Умумий олганда бугунги кунда дунёнинг 90 мамлакатида аҳолининг 50 фоиздан ортиғи Интернетга уланган. 2015 йилда 79 мамлакат бундай имконга эга бўлган. Интернетга кириш имкони энг паст бўлган мамлакатлар - Африка мамлакатлари. Чад, Сьерра-Леоне, Сомали ва Эритреяда аҳолининг 3 фоиздан камроғи Интернетга уланган.



