"Median ("Медиан") савдо белгисининг 11т маҳсулоти савдо пештахталаридан қайтариб олинади. Уларнинг таркибида метилизотиазолинон (MIT) ва метилхлоризотиазолинон (CMIT) моддалари мавжудлиги аниқланган", - дейилади хабарда. Унда таъкидланишича, бу тиш пасталари хорижга экспорт қилинмаган. 

Ушбу моддалар айрим мамлакатларда косметика саноатида консервантлар ва замбуруғларга қарши воситалар сифатида қўлланилади. Жанубий Кореяда тиш ювиш воситалари ишлаб чиқишда улардан фойдаланиш тақиқланган.