Агентлик маълумотларига кўра, бу қонун қироллик ҳукуматида жиддий хавотир уйғотди.
"Юзлаб йиллар халқаро муносабатлар негизи ҳисобланган давлат суверенитети асосларига путур етказиш барча давлатларга, шу жумладан АҚШга ҳам салбий эффект кўрсатади", деб айтди Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлигидаги манба.
Шу билан бирга манба донолик устун келиб, юз бериши мумкин бўлган жиддий кутилмаган оқибатлардан қочиш учун АҚШ конгресси бу қонунни тўғрилаш учун зарур чораларни қабул қилишига умид билдирди.
Аввалроқ АҚШ сенати АҚШ президенти Барак Обама томонидан бу қонунга қўйилган тақиқловни енгиб ўтгани маълум қилинганди.



