Компания бошлиғи Дион Вай¬сле¬рнинг айтишича, бозорда юқори даражадаги беқарорлик ва ноаниқлик ҳукм сурмоқда. "Бизнинг асосий бозорлар муаммоларга дуч келмоқда ва ҳозирда макроиқтисодий шартлар доимий равишда ўзгармоқда", деб айтди Вай¬сле¬р.
Компания прогнозига кўра, 2017 молиявий йил бўйича даромад бир акцияга 1,55-1,65 доллар атрофида бўлади. Таҳлилчилар эса бу кўрсаткич 1,61 доллар атрофида бўлишини прогноз қилишмоқда.
Компания чораклик дивиденд тўловларини 7 фоизга ошириб, акцияларни қайта сотиб олиш бўйича дастурини 3 млрд долларга кенгайтиришини айтди.
Компания акциялари йил бошидан 28 фоизга ошган.



