Унинг сўзларига кўра, Москва жангариларнинг Мўсулдан Сурияга ўтиш хавфи билан боғлиқ вазиятни баҳоламоқда.
"Биз бу операцияни кузатяпмиз, албатта. Зеро барчамиз ИШИДни мағлуб этишдан манффатдормиз", - деди Лавров.
У АҚШ бошқаруви остидаги халқаро коалициянинг ҳам бу масалага эътибор қаратишига умид билдирди. "Билишимча, шаҳар тўлиқ ўраб олинмаган. Бунга нима сабаблигини билмайман - эҳтимол, бунга хоҳиш йўқлиги эмас, шунчаки уддасидан чиқа олмаганлик сабаб бўлгандир", - дея қўшимча қилди РФ ТИВ раҳбари.



