Бу ҳолат акс этган роликда Барак ва Мишель Обама Жексоннинг ушбу қўшиққа ишланган клипидаги қаҳрамонларга монанд рақс ҳаракатларини бажаришганини кўриш мумкин. Гувоҳларнинг айтишича, ҳарбийларнинг оилалари билан тўлган зал уларни жўшқин қўллаб-қувватлаган.
Соғлом овқатланиш тарафдори бўлган Мишель Обама меҳмонларга бир кунга ўзи тарғиб қилувчи қоидаларни унутишга рухсат берди ва турмуш ўртоғи билан бирга меҳмонларга шоколад конфеталари улашди.


