"Галатасарой" жамоаси раҳбарияти клубнинг ҳозирги устози Ян Олде Рикеринк ишидан қониқиш ҳосил қилмаяпти ва уни ишдан бўшатишлари мумкин. Унинг ўрнини эса Франк де Бур эгаллаши кутилмоқда. "Галатасарой" айни вақтда турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Интер" ўтган ҳафтада қониқарсиз натижалар сабабли Франк де Бурни истеъфога чиқарганди.



