Янги рангдаги қурилманинг ишлаб чиқарилишига Jet Black (тим қора) моделига талабнинг юқорилиги сабаб бўлди. Оқ рангдаги iPhone 7 қурилмасини сотувга чиқариш вақти ҳозирча номаълум. Портал таҳририятининг таъкидлашича, маълумот ёлғон ҳам бўлиши мумкин.
iPhone 4 воқеасини эсга олайлик: 2010 йилнинг июндаги тақдимотдан 9 ой ўтиб, компания оқ корпусдаги смартфонини тақдим этганди. Эҳтимол, iPhone 7 билан ҳам шундай бўлар. Ҳозирда iPhone 7 беш хил вариантда тақдим этилган: кумушранг, тилларанг, пушти, қора ва тим қора рангларда.



