"Биз ўз қобиғимизга ўралиб олган ёпиқ давлат эмасмиз. Географик чегаралар — бошқа, маънавий чегаралар — бутунлай бошқа. Сурия, Ироқ, Болқон, Кавказ ва Қримда биродарларимиз яшайди. Улар чегараларимиздан ташқарида, лекин улар қалбимизда ҳам. Биз бошқа давлатларнинг ҳудудларига даъво қилмаймиз, лекин бу ерлардаги воқеаларга Туркия бефарқ бўлмайди", – деган Эрдўған Туркия Республикасининг биринчи президенти Мустафо Камол Отатуркнинг вафоти куни ташкил қилинган маросим вақтида.
Унинг айтишича, Отатурк ҳам ўз вақтида чиқишларида бир неча марта шундай фикрни билдирганди.



