Таъкидланишича, умумий ҳисобда 30 млн қалбаки доллар ҳамда 50 мингдан кўпроқ қалбаки евро мусодара қилинган.
1,5 мингдан кўпроқ перулик полициячи ва АҚШ махфий хизмати агентлари иштирок этган операция давомида қалбаки АҚШ долларларини тайёрловчи 6 та яширин корхона ҳамда пуллар босиладиган 8 та станок йўқ қилинган. 15 ноябрда ўтказилган операция натижаларига кўра 48 киши ҳибсга олинган.
АҚШ махсус хизматлари маълумотларига кўра, Перу ҳозирда энг йирик миқдорда қалбаки доллар ишлаб чиқарилувчи давлат ҳисобланади.



