Партия 20 ноябрда ўйналди. Карякин кетма-кет икки марта оқ фигуралар билан ўйнади. Умумий ҳисоб 3,5:3,5. Қолган 5 партиядан учтасида Карлсен партияни оқ фигуралар билан бошлайди.
Навбатдаги партия бугун, 21 ноябрда бўлиб ўтади.
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритиш учун 55-учрашувда 12 та партия ўйналади. Ғолиб 6,5 очко тўплаши лозим. Агар дуранг натижа қайд қилинса, 30 ноябрда тай-брейк ўтказилади. Учрашувнинг мукофот жамғармаси 1 млн долларни ташкил қилади.



