"Хитой дунёнинг турли минтақаларидаги ўзаро зиддиятлашган томонларни яраштириш борасида воситачи бўлиши мумкин. Хитой тинчликни ўрнатиш борасидаги дипломатияда муҳим ўрин тута олади. Бугунги кунда дунё айнан шундай дипломатияга муҳтожлик сезмоқда", — деган Гуттериш.
"Таъкидлашни истардимки, Хитой дунёнинг кўп томонлама ҳамкорлик ўрнатиш борасидаги устунларидан биридир. Бу Хитой ва БМТ ҳамкорлигининг аҳамиятини таъкидлайди", — деб қўшимча қилган Гуттериш.
У шунингдек, Хитой БМТнинг йирик молиявий донорларидан бири эканини таъкидлаб, БМТ тинчликпарварлик фаолиятига жиддий ҳисса қўшаётганини қайд этган.



