Компания янги моделлар ишлаб чиқаришга маблағ сарфлашни режалаштирмоқда. Шунга қарамай, ушбу қарор компания ва унинг бутловчи қисмлар етказиб берувчи ҳамкорлари фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатиши айтилмоқда. 777-моделнинг қисқартирилиши, шунингдек, компания ишчиларига ҳам тегишли бўлади. Аммо, бу компаниянинг бу йилги молиявий кўрсаткичларига унчалик жиддий таъсир кўрсатмайди, дея ишонч билдирмоқда Boeing раҳбарияти.
Айни вақтда, компания дивидендларни 30 фоизга ошириш режасини эълон қилди.



