Яхтани яратиш лойиҳаси 2015 йилда бошланган. Қайиқ 8 цилиндрли MAN двигатели билан жиҳозланган. Бу яхтадан кейин яна 15 ва 24 метрлик яхта қуриш режалаштирилган. 

Яхтанинг безалишида карбон, чарм, алюминий, ёғоч ва мармардан фойдаланилган. Унда жакузи, бар, ётоқхона ва меҳмонлар ҳудуди бор. 

Яхта нархи айтилмаган. Bugatti Chiron гиперкарининг Европадаги нархи 2,4 млн евродан бошланади. Айни вақтда режалаштирилган 500 та бундай автомобилдан 250 таси сотилган.