Маълум қилинишича, янги клавиатура Mac, Adroid, iOS ва Windows операцион тизимларида ишловчи қурилмалар билан ишлай олади. Клавиатурага бир вақтнинг ўзида учта гаджетни улаш мумкин бўлади. Клавиатурада белгилар жойлашиши аввалгидек қолса-да, бироқ ташқи кўриниши биз одатланган клавиатуралардан ўзгача кўринишда бўлади: унда тугмалар босма машинадаги тугмаларга ўхшаш думалоқ шаклда бўлади.
Янги қурилма жорий йилнинг май ойида сотувга чиқиши керак. Унинг нархи 79 долларга яқинни ташкил қилади.


