WOW-Fi номини олган бепул сервис сониясига 100 Мб максимал тезлик билан таъминлайди. Бу БААдаги хонадонлардаги Интернет тезлигидан тахминан ўн карра тез дегани.
Дубай аэропортларида тақдим этиладиган бепул Интернет хизмати тезлиги дунёнинг барча аэропортларида таклиф этиладиган Wi-Fi тезлигидан ўтади.
Фойдаланувчилар янада такомиллаштирилган Интернет хизмати туфайли ижтимоий тармоқларни аввалгидан-да тезроқ кўздан кечириш имконига эга бўлишади.
"Ишончимиз комилки, WOW-Fi тажрибаси биз 2017 йилда DXB'да кўришадиган 89 миллион йўловчиларни ёқимли ҳайратга солади", - деди Дубай аэропортлари технология ва инфратузилмалари ижрочи вице-президенти Майкл Иббитсон.



