- Спортда мағлубият ва ғалабалар ёнма-ён юради, - дейди Тўлқин Қиличев. - Мағлубиятсиз ғалаба қозониб бўлмайди ва ғалабасиз чўққига кўтарила олмайсиз. Боксчиларимиз сафардаги учрашувда хитойликлардан кичик ҳисобда мағлубиятга учради. Бу мағлубиятдан тўғри хулоса чиқардик.
Боксчиларимиз жангга ҳар томонлама пухта тайёрланди. Насиб қилса, "Uzbek Tigers" яна мухлисларини хурсанд қилади ва боксчиларимиз дунёда етакчилардан эканини исботлайди.



