Собиқ вазир шунингдек 11 миллион АҚШ доллари миқдорида жарима ҳам тўлаши лозимлиги белгилаб қўйилди. Ал-Адли билан бирга ИИВнинг яна икки нафар амалдори қамалди.

Ҳабиб ал-Адли аввалги барча суд жараёнларида оқланганди, жумладан, улар орасида 2011 йилнинг январида намойишчиликларни ўлдиришга алоқадорлик юзасидан иш ҳам бор. Шанба куни чиқарилган ҳукм юзасидан олий инстанция судига аппелляция топшириш имкони бор.