Учрашув давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади: Ўзбекистоннинг барча йирик шаҳарларида LTE тармоқларини жойлаштириш – муддатлар, технологиялар, инвестициялар. M2M-қарорлар бозори ҳолати, «Буюмлар интернети»ни ривожлантириш. Бундан ташқари, 2017-2021 йилларда ривожланиш Стратегияси доирасида КПКни тартибга солиш масалалари ҳам муҳокама этилади.

Тадбир спикерлари: Ўзбекистон Республикасининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича вазири ўринбосари Умиджон Аъламов, Unitel бош директори Дмитрий Шуков, UZMOBILE бош директори Владимир Кравченко.

Анжуман ташкилотчиси - Ledokol Group агентлиги. Тадбир Ўзбекистон Республикасининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича Вазирлиги, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш Маркази ва UZINFOCOM Маркази кўмагида ўтказилмоқда. Бош ҳомий - Beeline Uzbekistan. Анжуман ҳомийлари – Click мобил банкинг тизими, «Одноклассники» ижтимоий тармоғи ва бош ахборот ҳомийси - «Яндекс». 

Тадбирда иштирок этиш бепул. Кириш фақатгина таклифномалар билан. Иштирок этиш учун анжуман сайтида мурожаат юбориш лозим. Тадбир 25 апрель куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтади.