Учрашув давомида Лукашенко Порошенкони ҳеч ким Беларусни Украинага қарши жангга торта олмаслигига ишонтирди. "Биз учун, менинг бунга ишончим комил, Украина-Беларусь чегараси дўстлик, яхши қўшничилик, ишончли ҳамкорлик, тинчлик чегараси бўлгани ва ҳамиша шундай бўлиб қолиши жуда муҳимдир. Мен таъкидламоқчиманки, ҳеч ким ҳеч қачон Беларусни Украинага қарши жангга торта олмаслиги хусусида Беларусь президентидан қатъий ваъда олдим", деб айтди Порошенко.



