«Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ҳафтасига 3 марта 5 километр масофани югуришади ҳамда бошқа жисмоний машқлар бажаришади. Йил бошида ИИВ раҳбарининг милиция ходимлари учун бўй ва вазнни халқаро стандартлар бўйича сақлашга қаратилган норматив йўриқномаси тарқатилган», дейилган ИИВ хабарида.

Тожикистонлик милиционерларга тарқатилган норматив йўриқномага кўра, 168—170 сантиметр бўйга эга полиция хизматчисининг вазни 81 килограммдан ошмаслиги, 180 сантиметр бўй учун вазн 88 килограмм атрофида бўлиши лозимлиги белгиланган.

Фото: «Азия-Плюс»

Милиция ходимлари орасида семиришга қарши курашиш қарори шу йилнинг январида Тожикистон Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан қабул қилинган эди. Вазирлик қарорини амалга ошишини назорат қилиш учун махсус комиссия тузилган.