Бугунги кунда Berkshire Hathaway IBM'нинг 50 миллион акциясига эга. Business Insider'га кўра, апрель ойи ўрталарида Баффетнинг IBM'га киритган сармояси  2011 йилги инвестициялардан 787 миллион долларга пасайган. 

Сотувлар сабаби сармоячининг компания акцияларини баҳолаш сезонларини қайта кўриб чиқишидадир. Зеро "йирик кучли рақиблар" корпорация бозорини тортиб олишда давом этмоқда. 

Баффет рақиблар номини ошкор қилмади, лекин булут провайдерлари, шу жумладан  Amazon Web Services фаолияти серверлар сотувига йўналтирилган IBM ва Dell каби компанияларга кучли босим ўтказган.

IBM'нинг апрель ойидаги ҳисоботи компания даромади кетма-кет 20 чорак давомида пасайишда давом этаётганини кўрсатди. 

IBM акциялари нархи 160 долларда тўхтаганида Баффет уларни сота бошлади.