Муҳандислар бўлғуси объект тузилмасини ҳисоблаб чиқиб, ҳажм жиҳатидан тўғри келувчи бутилкалар ҳамда пластик хомашё учун зарур бириктирув элементларини танлаб берувчи махсус дастурни ўйлаб топишди.
Тайёргарлик жараёни тугаши билан TrussFab 3D-принтер учун махсус ахборот-файлларини тақдим этади. Шундан сўнг бутилкалар билан жиҳозланиб, уларни йиғишга киришиш мумкин.
Германиялик муҳандислар ўз дастури имкониятларини намойиш қилиш учун кўприк, қайиқ каркаси, стол ва стуллар, шунингдек кўчада ўтириш учун "гумбазли иншоот"ни йиғишди. Барча тузилмалар оддий пластик бутилкалардан иборат.


