"Бугун давлатим, миллатим, 45 млн украиналик учун мутлақ тарихий кун. Мен бу кун Европа Иттифоқи учун ҳам тарихий кунлигига ишончим комил. Украина Европа оиласига қайтмоқда. Украина собиқ Иттифоқ ва Россия империяси билан охирги марта видолашмоқда", деб айтди Порошенко.
Унинг айтишича, Украина мамлакатни ислоҳ қилиш жараёнини давом эттиришга қатъий аҳд қилган.



