Трампнинг сўзларига кўра, у АҚШ ва бошқа давлатларда аёллар ўрнини янада оширишни мақсад қилган.

Таъкидланишича, айни дамда ташкил этилаётган жамғарма Яқин Шарқдаги аёлларнинг молиявий ёрдам олиш ва иқтисодий бозорларга бемалол кира олишларига кўмак кўрсатиши керак.

Аввалроқ Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Дэвид Кушнер раввиндан Саудия Арабистонига, Америка раҳбари Дональд Трампнинг ушбу давлатга ташрифи давомида бориш учун рухсат олишгани хабар қилинганди.