Ушбу автомобиллар Япония компанияларининг Украина ҳукумати билан зарарли моддаларни чиқарилишига квоталар юзасидан имзоланган келишув доирасида берилди. Украина ҳукумати Outlander PHEV йўлтанламасларидан полиция хизмат машиналари сифатида фойдаланишни режалаштирмоқда.
2013 йили автомобиль бозорида Outlander PHEV пайдо бўлганидан бери дунё бўйлаб 80 768 дона (2016 якунига кўра) сотилган. Бундан ташқари, у 4 йил мобайнида Европада энг кўп сотилган электромобиль мақомини эгаллаб келди.



