Тергов маълумотларига кўра, 2014 йили Фрунзе туманидаги хусусий клиникалардан бирининг муассиси ва шифокори "43 ёшли маҳаллий фуқаро бўлган аёлни кўрсатилган стоматология хизматлари борасида алдаган". Натижада, аёлнинг 22та соғлом тишини олиб ташлаб, "сифатсиз протез тиш" ўрнатишган. Мазкур амалиёт учун бемор аёл 843 минг рублдан ортиқ маблағидан ҳам айрилган. 

Бундан ташқари, терговчилар шифокорнинг шундай жиноятларни бир неча бор амалга оширганига доир маълумотни ҳам текширишмоқда. Ҳозирда, шифокор аёлга нисбатан эҳтиёт чораси қўллаш ва унга айблов эълон қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.