2050 йилга бориб, Жаҳон океанидаги пластик чиқиндилар ҳажми балиқ ресурслари кўламига тенглашади, деди БМТ бош котиби бугун Нью-Йоркдаги БМТ штаб-квартирасида бўлиб ўтган океанлар муаммосига бағишланган Жаҳон конференциясида.
Унинг сўзларига кўра, ифлослантириш, биоресурсларнинг ҳаддан ташқари камайиб кетиши, глобал иқлим ўзгаришлари асоратлари - бу омилларнинг барчаси океанлар ҳолатига жиддий таъсир кўрсатади, улар ҳозир ҳар қачонгидан ҳам жиддий таҳдид остидадир.
"Океан ва денгизларимизнинг саломатлиги сайёрамиз саломатлиги билан узвий боғлиқдир", - дея таъкидлади Гуттериш.
Конференцияда 200дан зиёд мамлакатдан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, вазирлар, дипломатлар ва экологлар иштирок этишмоқда.



