Унинг ўрнини шу кунга қадар GE Healthcare раҳбари вазифасини бажарган Жон Флэннери эгаллайди. Манбага кўра, у жорий йилнинг 1 август куни компания бош директори лавозимига киришади.
Иммельт 31 декабргача GE директорлар кенгашининг раиси бўлиб қолади, шундан сўнг уни Флэннери бошқаради.
General Electric - кўп турдаги, жумладан транспорт, энергетика ва тиббиёт соҳасидаги техникаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи кенг тармоқли корпорация.



