Хабарда айтилишича, полковник Қаршиев Ҳамдам Алиқулович – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлиги таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Бунга қадар Қаршиев Ҳамдам Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари - Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти директори вазифасида ишлаб келаётганди.



