«Сурияда ҳозир салбий жараёнлар кетмоқда. Агарда бу бизнинг чегараларимизга таҳдид туғдирса, биз «Фирот қалқони» амалиётидаги каби хатти-ҳаракатни амалга оширамиз», - дея маълум қилди у.

Унинг сўзларига кўра, Туркия ўзининг назорат ҳудудига Манбиж ва Раққа шаҳарларини ҳам қўшишга тайёр. Бу у ерда курдлар давлати пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун керак.

Бундан ташқари, Туркия президенти, Анқаранинг стратегик шериклари бўлган давлатлар курд ташкилотларидаги «террорчилар билан бирга ҳаракат қилишаётганидан» афсусда эканини билдирди.