2017-2018 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5-6-7-8-синфларига ҳамда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига 30 нафардан ўқувчи қабул қилинади.
Жиззах шаҳри Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 1-уйда янгидан қурилаётган 540 ўринли Жиззах вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти биноси янги мактаб-интернатга топширилади.
Мактаб-интернат биноси 150 ўринли ўқув хонаси, 100 ўринли ётоқхона ва 75 ўринли ошхонага мослаштирилади.
2017-2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Давлат тест маркази билан биргаликда мактаб-интернатга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида она тили ва чет тили фанларидан тест синови ҳамда психологик диагностика ўтказади.


