Хабарга қараганда, Роберта Урсрей оиласи билан соҳилбўйида ҳордиқ чиқараётган пайт икки ўғли йўқолиб қолганини пайқаб қолган. Аёл фарзандлари кучли оқим туфайли қирғоқдан узоқлашиб бораётганини кўрди ва уларга ёрдам беришга ошиқди. Унинг кетидан оиланинг яна олти аъзоси йўл олган. Бироқ, улардан ҳеч бири кучли оқимга қарши тура олмади.
Чўкаётганларга дам олувчилар ҳам ёрдам беришга ҳаракат қилишди. Улар "тирик занжир"ни юзага келтиришди, натижада фожианинг олди олинди.
"Мен жуда миннатдорман. Улардан ўз ҳаётим ва оилам ҳаёти учун қарздорман", - дея маълум қилди Урсрей. Телеканал маълумотига кўра, аёлнинг онаси сувда бўлган пайт инфарктни бошидан ўтказган. У шифохонага олиб кетилди. Оиланинг қолган аъзоларидан ҳеч бири жиддий жабрланмагани айтилмоқда.



