
Айни вақтда тизимда 200 дан зиёд корхона бўлиб, унинг сал кам қирқтаси қайта ишлаш билан шуғулланади. Келгусида хорижнинг малакали мутахассислари билан ҳамкорлик қилинса, уларнинг имконияти янада ошади.
Таъкидланишича, бугунги кунда Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Буюк Британия каби давлатларнинг шу соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлари Ўзбекистонга ишончли ҳамкор сифатида қарамоқда.
Тизимдаги корхона ва ташкилотларга 2023 йилгача қатор имтиёзлар берилгани, хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга қаратилган изчил чора-тадбирлар туфайли қулай ишбилармонлик муҳити яратилган. Зеро, пиллачилик тармоғига жалб этиладиган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан кириш визалари расмийлаштирилади. Давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар бериш, муддатини узайтириш, вақтинча яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказиш ва муддатини узайтириш амалга оширилади.


