"Аниқланган ҳудуд юза ҳарорати унча иссиқ ҳам, совуқ ҳам эмас. Унда сув ресурслари бўлиши мумкин ёки сув сақланиши учун қулай шароит бор", - дейди тадқиқот етакчиларидан бири доктор Фабо Фенг.
Фабонинг айтишича, сайёра материгининг юзаси музлардан эмас, балки тошларнинг келиб урилишидан ҳосил бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Агар бу ҳақиқатга яқин бўлса, демак янги сайёрада яшаш шароити ошади. Айни пайтда NASА бу борада янги лойиҳа ишлаб чиқиш устида бош қотирмоқда.



