Қурилма Сатурн осмонида олов болид бўлиб учгунига қадар NASA мутахассислари Қуёшнинг олтинчи сайёрасидаги атмосфера таркиби, шамол тезлиги ва ҳароратига доир маълумотларни олишни режалаштиришган. 

"Кассини" бунга қадар Сатурннинг сунъий йўлдоши Титан ёнидан учиб ўтган, ундан қўшимча тезлик олиб, сайёра ва унинг ҳалқалари орасидаги масофадан учиб ўтган. Бунга қадар ҳеч бир космик қурилма у ерда бўлмаганди, бироқ "Кассини" бунинг уддасидан чиқди. Шу туфайли мутахассислар сайёра сатҳи ва ҳалқаларнинг ички томонидан йирик суратларни олишга муваффақ бўлди. 

"Кассини" космик қурилмаси 1997 йилнинг октябрида учирилган ва шу кунга қадар тадқиқотларни давом эттирмоқда.