Битта ютуқли чипта Массачусетс штатида сотилган. Унинг эгаси 6, 7, 16, 23, 26 ва 4 рақамларини тўғри топа олган.
Таъкидланишича, барча олтита рақамни тўғри топиш эҳтимоли 292, 2 миллион ҳолатга биттани ташкил этган.
Агар ғолиб пулни бирданига нақд кўринишда олишни хоҳласа, унга 443,3 млн доллар берилади.
Аввалроқ, мамлакатда 1,6 млрд долларлик жекпот ҳам тақсимланган эди, бироқ унда 3 киши сонларни тўғри топа олганди.


