Агар сиз Windows 10'нинг янгиланиш тактикаси билан таниш бўлмасангиз, жараён ҳақида сўз юритамиз: Windows 10 пайдо бўлганидан сўнг Windows фойдаланувчилари уларнинг компьютерлари автоматик равишда катта ҳажмдаги Windows 10'нинг янгиланиш файлини юклай бошлаганини сезишган. Шуниси қизиқки, бунинг учун фойдаланувчининг рухсати ҳам сўралмаган. Янгиланишга доир тушунарсиз ва ҳатто чалғитувчи огоҳлантиришлар муаммони янада чуқурлаштириб юборган.
Ниҳоят, Microsoft ўзининг янгиланиш стратегиясида "ҳаддан ташқари чуқурлашиб кетгани"ни тан олиб, атрофдагиларни бу воқеа унга сабоқ бўлганига ишонтирди. Microsoft Germany эса маҳаллий Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятининг даъвосига жавобан бошқа ҳеч қачон операцион тизимни янгилаш учун файлларни автоматик равишда юкламасликка ваъда берди. Бу баёнотни "истеъмолчилар ҳуқуқи учун кураш йўлидаги катта муваффақият" деб ҳисоблаш мумкин.



