Газетага кўра, иккала жамоада ҳам Манафортнинг турли молиявий жиноятлари, жумладан пулларни ноқонуний ўтказиш хусусида ҳар хил маълумотлар мавжуд. Ҳозирча, аниқ айбловлар эълон қилиш бўйича якуний қарор чиқарилмаган. Politico газетасининг ёзишича, тўпланган маълумотлар Мюллерга Трампнинг собиқ штаб бошлиғига босим ўтказиш учун қўшимча имкониятларни тақдим этади.
Мюллер вакили нашр маълумотларни изоҳлашдан бош тортди. Манафорт матбуот котиби ҳам бу хабарларни изоҳ сўраш мақсадида қилинган телефон қўнғироқларига жавоб бермади.



