"Олти ой ёрлиқ борасида ташвишда қолган барча кишилар (DACA) ҳеч нарсадан хавотир олмасалар ҳам бўлади - ҳеч қандай чора кўрилмайди", - деб ёзади Трамп ўз Twitter'ида. 

Ўтган сешанба куни Трамп амалдаги DACA ("Муҳожирларнинг фарзандларига нисбатан орқага сурилган чора-тадбирлар") дастурини бекор қилганди. Дастур собиқ давлат раҳбари Барак Обама фармонига мувофиқ таъсис этилган эди. У умумий ҳисобда 750 минг кишининг мамлакатда қолишига имкон бераётганди. Бу кишиларнинг аксариятида АҚШда ишлаш учун рухсатнома бор.