Таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, маҳсулотлар компанияда "супердавр"ни йўлга қўйишлари керак бўлади. Бу iPhone'даги инновацион янгиланишлар натижасида юзага келадиган салоҳиятли рекорд сотувлар йилидир. Натижада Apple 1 триллион доллардан ошиқ капитализацияга баҳоланувчи биринчи компанияга айланиши эҳтимолдан холи эмас. Гап фақат намойиш қилинган янги iPhone моделлари Apple акциялари баҳосини ошира олиш ё олмаслигида.
Кутилганидек, Apple компанияси iPhone нархлари борасида камтарлик қилмади. АҚШда саккизинчи iPhone нархлари — 699 доллардан 849 долларгача, 8 Plus — 799 доллардан 949 долларгача (хотира ҳажмига қараб). Ноябрь ойида сотувга чиқувчи премиум тоифали iPhone X нархлари ундан-да қимматга тушади - 999 доллардан 1149 долларгача.



